Ўзбекистон президенти Хитойга расмий ташриф буюради

Дата: 11:12, 13-08-2014.

Тошкент.13 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитойга расмий ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Цин Ганг томонидан маълум қилинди. Айни пайтда ўзбек ташқи сиёсий муассасаси ушбу маълумотга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг ўтган беш ой давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 18,5% пасайиб, $2,2 млрд атрофидани ташкил қилди. Айни пайтда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик хорижий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ерда хитой инвестициялари иштирокида ташкил этилган 482 корхона фаолият юритмоқда, шулардан 78таси 100% хитой капиталига ташкил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: