Ўзбекистон президенти хитойнинг Циндао шаҳрига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашига жўнаб кетди

Дата: 15:13, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзА Миллий агентлигига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, улар 18-мажлисга Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўла ҳуқуқли аъзо сифатидаги иштирокида йиғиладилар. Шунингдек, Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, йиғилишда 2018-2019 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат тўғрисида қарор қабул қилиш, ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимларига номзодларни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Мирзиеёв саммит доирасида икки томонлама қатор учрашув ва музокаралар ўтказади.

Сурат манбаи: http://vijesti.hrt.hr/84315/obersnel-u-kini

Янгилик билан ўртоқлашиш: