Ўзбекистон президенти ХХР раҳбарига Шэньси вилоятидаги ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 15:25, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпинга Шенси провинсиясида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳат олиши муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирилган мактуб йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 12 августда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, ЙТҲ 10 августдан 11 августга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 23:34да содир бўлган. Шэньси вилоятидаги “Пекин-Куньмин” тезкор трассасида Чэндудан Лоянга кетаётагн автобус тоннелга киришда номаълум сабабларга кўра деворга келиб урилган.

Натижада, 36 киши ЙТҲ қурбони бўлди, 13 киши турли даражадаги тан жароҳати олди. Ҳозирда улар касалхонага ётқизилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: