Ўзбекистон президенти ХХР раисини табриклади

Дата: 14:10, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни “Чуньцзе” байрами – ой тақвими бўйича Янги йил муносабати билан табрик йўллади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, ой тақвими бўйича Янги йил ой тақвими деб ҳисобланувчи баъзи тақвимлар бўйича янги йилнинг киришини англатади. Аслида бу тақвимлар ой-қуёш тақвимларидир. Вьетнам Янги йили, Хитой Янги йили, корейс Янги йили, мўғул Янги йили, мусулмон Янги йили, тай Янги йили, камбожа Янги йили, Шри-Ланка Янги йили, тибет Янги йили, Декан ясситоғлиқлари ҳудидада (Угади ва Гуди Падва) нишонланадиган Янги йиллар шулар жумласидандир.

Сурат манбаи: https://ria.ru/world/20170704/1497820407.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: