Ўзбекистон президенти Хоразм вилоятининг янги ҳокимини тайинлади

Дата: 10:57, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Илгизар Собировни Хоразм вилоятининг янги ҳокими этиб тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У 2017 йил бошида вилоятнинг аввалги ҳокими Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинлангандан бери вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамизки, Илгизар Собиров узоқ вақт Олий суд ва Адлия вазирлигида ишлаган. 2000-2003 йилларда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенат раисининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқий масалалари қўмитасининг раиси бўлиб келган. 2003-2005 йилларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманига ҳокимлик қилган. 2006 йилдан 2015 йилга қадар Сенат раиси бўлган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: