Ўзбекистон президенти Конституцияга ўзгартишлар ҳақидаги қонунни имзолади

Дата: 11:44, 17-04-2014.

Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг алоҳида моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117 моддалар)”ги қонунга имзо чекди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Конституцияга киритиладиган янгиликлар орасида парламент назорати институтини жорий этиш, ҳукуматнинг парламентга ҳар йили мамлакатдаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича маърузалар тақдим этиш мажбурияти, шунингдек, Бош вазир лавозимига даъвогар унинг номзоди кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётган вақтда ҳукуматнинг яқин ва узоқ муддатли истиқбол учун ҳаракатлар дастурини тақдим этиши меъёри кабилар мавжуд”, - деб таъкидлади мамлакат парламентидаги манба. Қонун бугундан бошлаб кучга кирди. Эслатиб ўтамиз, у парламент қуйи палатаси томонидан 2014 йилнинг 27 мартида қабул қилинган ва 10 апрелда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: