Ўзбекистон президенти Корея Республикаси Миллий ассамблеяси спикери билан учрашди
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюн билан учрашди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Спикер давлатимиз раҳбарини қутлар экан, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик муносабатларни янада мустаҳкамлаш кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади”, - дейилади хабарда.
Жорий йил 26 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишдаги алоқаларни янада кенгайтириш борасида муҳим келишувларга эришилгани таъкидланди. Ўша учрашувнинг мантиқий давоми бўлган бугунги музокаралар ўзаро ишонч ва самимий руҳда ўтди.
“Президентимиз Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси фаолияти билан танишди”, - деб таъкидланади хабарда.


