Ўзбекистон президенти Люксембург Герцогини табриклади

Дата: 13:16, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Люксембург Буюк Герцоги Анрини миллий байрам – Буюк герцог таваллуди куни муносабати билан табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати маълумот берди.

Эслатиб ўтамизки, Люксембург давлат байрами (National Day in Luxembourg) – Буюк герцогнинг таваллуд куни ҳар йили 23 июнда нишонланиб, анъаналарга бой.

Кечқурун, байрам олдидан фейерверк ва концертар уюштирилади ва бу ярим тунгача давом этади. Давлат байрами кун ярмидан анча олдин бошланади, бу пайтда армия парламентга қараб юради ва ҳукумат аъзоларини Миллий ибодатхонага кузатиб боради.

Қисқа муддатли Te Deum маросимидан сўнг ташқи ишлар вазири дипломатик корпусни миллий театрга нонуштага таклиф қилади. Кун Буюк герцог саройида тушлик билан якунланади. Бутун кун давомида парад ва шодиёналар давом этади.

Сурат манбаи: https://vk.com/page-43600152_47365787

Янгилик билан ўртоқлашиш: