Ўзбекистон президенти мўғилистонлик ҳамкасбини сайловлардаги ғалабаси билан қутлади
Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийна Баттулгуни Мўғилистон президенти лавозимига сайланганлиги муносабати билан қутлади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Монголия халқининг Сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади”, - дейилади давлат раҳбари мактубида.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Мўғилистонни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олади.
Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистон билан Мўғилистон ўртасида конструктив сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар, аввало, ШҲТ доирасида ҳамкорлик ўрнатилди, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Президенти “биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали давлатларимиз ва халқаларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларимизда сифат жиҳатдан янги саҳифани очамиз”, - деб эътироф этди.