Ўзбекистон президенти МАКга авиачипталарни қийматида қуйи нархда сотишга рухсат берди

Дата: 17:27, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК олис йўналишлардаги авиачипталарни қийматида қуйи нархда сотишга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилсин”, - дея қайд этилади хабарда.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиш топширилди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хорижий тарифлари бошқа мамлакатлар авиакомпанияларининг тарифларидан қимматлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли ҳам бу ҳол кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда танқид қилинмоқда.

Сурат манбаи: http://bonustrip.ru/besplatnaya-pomoshh-v-poiske-deshevyih-aviabiletov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: