Ўзбекистон президенти мамлакатдаги солиқларнинг ҳар 10 сўмидан 6 сўми 171 йирик корхоналар томонидан тўланганини таъкидлаб ўтди

Дата: 09:43, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Қатор ҳудудларда бозор савдосидан тушадиган тушумлар кўрсаткичи пасайди, дея кўрсатиб ўтди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июн куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг матбоут хизмати хабар беришича, унинг томонидан жорий йилнинг 5 ойида бозордаги савдо-сотиқлар орқали тушадиган маблағлар кўрсаткичи Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 30%га, Сергелида 7%га, Яккасаройда 4%га, Юнусободда 3%га камайиб кетган.

Автомобилларни сақлаш жойларида тушум бўйича етарли назоратнинг йўқлиги кузатилмоқда. Бунинг оқибатида маҳаллий бюджетларга 18 миллиард сўм тушмасдан қолган.

Наманган вилоятининг Норин ва Наманган туманларида ўтган 5 ой мобайнида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳисобидан тўланадиган солиқлар миқдори деярли 20 млрд сўмга камайиб кетган.

Президент ўрганиш ва ҳисоб-китоблар “барча ҳудудларда ишга солинмаётган бундай резервлар кўплигини кўрсатмоқда”, жорий йилда прогнозга қўшимча равишда 8,1 триллион сўм солиқ тушириб, бюджетга жами солиқ тушумини 50,2 триллион сўмга етказиш имкони борлиги таъкидлади.

Мутасадди вазирлик ва идораларга бу соҳада йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонларни тезда бартараф этиш, қўшимча равишда 8,1 триллион сўм солиқ тушириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

2017 йил 7 июнда Ўзбекистон президентининг “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Натижада жорий йилнинг ўтган 5 ойида бюджетга прогнозга нисбатан 2,7 триллион сўм ёки 16% кўп тушум туширилди.

Шу билан бирга йиғилишда президент томонидан таҳлилларга кўра, маҳаллий ҳокимликлар, молия-солиқ органлари томонидан бюджетга қўшимча солиқ тушириш борасидаги резервлар ҳали ҳам тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида солиқларнинг 60%ини илгаригидек 171 та йирик корхона таъминлаб бергани буни яққол тасдиқлаб турибди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида жами солиқ тушумининг 50%и “ЎзКоргаз” ва “Устюртгаз” корхоналари, Навоий вилоятида эса 75%и Навоий кон-металлургия комбинати ҳисобидан қопланган.

$1=7944,07 сўм

Сурат манбаи: https://anhor.uz/news/v-schyotnoy-palate-budet-sozdana-novaya-kontroliruyushaya-struktura

Янгилик билан ўртоқлашиш: