Ўзбекистон Президенти матбуот хизматида бир қатор тайинловларни амалга оширди
Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев матбуот хизматида бир қатор тайинловларни амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги фармойишига мувофиқ давлат раҳбари матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Салихов Ҳусан Равшанович президент матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган медиа-марказ директори этиб тайинланди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Азимов Хуршид Маъмурович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб тайинланди.
“Усмонов Бобирбек Собирович мазкур шўъбанинг етакчи консультанти этиб тайинланди. Шунингдек, Самадов Анвар Жовлиевич Президент матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб тайинланди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/sobytiya/30055-akter-husan-salihov-vozglavil-media-centr-pri-press-sluzhbe-prezidenta.html