Ўзбекистон президенти МДҲга зарурат бор-йўқлиги тўғрисидаги масалани долзарб эмас деб ҳисоблайди

Дата: 14:14, 13-10-2017.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲга зарурат бор-йўқлиги тўғрисидаги масалани долзарб эмас деб, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Энг муҳими, Россия Федерациясининг принципиал позицияси туфайли МДҲга зарурат бор-йўқлиги тўғрисидаги мунозараларга "якуний нуқта" қўйилди. Ҳамдўстлик ўзининг долзарблиги ва аҳамиятини тўлиқ исботлаганини таъкидламоқчиман. Бугунги кунда Ташкилотимизни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, унинг халқаро нуфузини муттасил ошириб бориш зарурлиги ҳақида аниқ тасаввур мавжуд”, - деб таъкидлади у Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида.

Бу Россия МДҲ фаолиятида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтиришда муҳим ва асосий ўрин эгаллашини яна бир бор тасдиқлайди, дея қайд этди Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: