Ўзбекистон президенти МДҲ саммитлари кун тартиби воқеликдан узилиб қолганини баён қилди

Дата: 12:39, 19-10-2015.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – МДҲ саммитлари кун тартиби воқеликдан узилиб қолган ва умумий характер касб этади, деди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Бу ҳақида КазТАГ маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

“Собиқ иттифоқ ўрнида бошқа давлатлараро тузилмаларнинг пайдо бўлганидан бошлаб МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва унинг бошқа органлари мажлислари аксарият ҳолларда умумий характерга эга бўлиб қолмоқда. Мажлисларда кўрилаётган масалалар кўпинча бугунги кунда Ҳамдўстлик ҳудудида юзага келаётган воқеаларга деярли даҳли йўқ ва моҳиятан кундалик ҳаётдан анча йироқдир”, - деб иқтибос келтиради ОАВ И.Каримовнинг 15-16 октябрда Қозоғистондаги МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида сўзлаган нутқидан.

Ўзбекистон раҳбари бунга ушбу учрашувни мисол қилиб келтирди. Унинг кун тартибига кўп томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир умумий характердаги мурожаат қилиш, баёнот бериш, келишув комиссияларини тузиш, қабул қилинган қарорлар ижроси тўғрисида ахборот бериш каби у қадар аҳамиятли бўлмаган масалалар киритилган. Юзага келган вазиятдан чиқишнинг йўли шундаки, ушбу давлатлараро бирлашмаларнинг ҳар бири, МДҲ ва Евроосиё иттифоқи ўз кун тартиби ва ҳаракат дастурига эга бўлиши, бир-бирини такрорламаслиги, аксинча, тўлдириши даркор.

“Юзага келган вазиятдан чиқишнинг йўли шундаки, ушбу давлатлараро бирлашмаларнинг ҳар бири, МДҲ ва Евроосиё иттифоқи ўз кун тартиби ва ҳаракат дастурига эга бўлиши, бир-бирини такрорламаслиги, аксинча, тўлдириши даркор”, - деди И.Каримов.

Ўзбекистон президентининг фикрига кўра, МДҲ аҳамиятини белгилайдиган энг муҳим омиллар ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш, келишилган ва самарали тариф сиёсатини юритиш, шунингдек, ўзаро манфаатли янги транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш орқали транспорт коммуникациялари ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш кабилардир.

Эслатиб ўтамизки, МДҲ саммити ўтган жума куни Бурабойда (Қозоғистон) бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича МДҲ аъзо давлатларнинг Ҳарбий ҳамкорлиги Концепцияси, шунингдек, МДҲ аъзо давлатларнинг 2016-2020 йилларда ташқи чегараларни мустаҳкамлаш соҳасидаги ҳамкорлиги дастури ва қатор бошқа хужжатлар имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: