Ўзбекистон президенти Миср президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 12:46, 27-11-2017.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Мамлакатимизда Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги ва жароҳатлангани ҳақидаги машъум хабарни чуқур қайғу билан қабул қилинди”, - дейилади хабарда.

“Ўзбекистон ушбу қабиҳ хуружни ва уни содир этганларни қатъий қоралайди”, - деб таъкидланади ҳамдардлик мактубида.

Давлат раҳбари Миср Президенти ва халқида, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олганларни тез орада соғайиб кетишларини тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: