Ўзбекистон президенти молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилди
Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев молия вазирининг биринчи ўринбосари Татьяна Николаевна Гуськовани лавозимидан озод қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 июлдаги ПҚ-3131 сонли қарорига мувофиқ Татьяна Гуськова нафақага чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.