Ўзбекистон президенти молия вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлади
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Аҳадбек Хайдаровни молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қайд этиш заруки, бунга қадар А.Хайдаров молия вазирининг ўринбосари бўлиб, ижтимоий соҳа, фан, бошқарув органлари масалалари ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилиб келган.
Молия вазирлигига тайинлангунга қадар эса Микрокредитбанк бошқаруви раиси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари, Марказий банк раиси ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.