Ўзбекистон президенти Молия вазирлигига сувуқ сув нархларини оширишни топширди
Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархларини ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг фармонига асосланган ҳолда.
Хусусан, давлат раҳбари Молия вазирлигига 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва канализация учун янгиланган тарифларни жорий этишни таъминлашни топширди.
“Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йил декабри ўртасигача водопровод-канализация хўжалиги ташкилотларининг рентабеллигини таъминловчи қулай тарифларни белгилаш механизмларини назарда тутган ҳолда Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тарифларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиши зарур”, - деб таъкидланади ҳужжат матнида.
Эслатиб ўтамизки, 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.


