Ўзбекистон президенти Москвада республиканинг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссасини таъкидлаб ўтди

Дата: 16:02, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов республиканинг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссасини таъкидла ўтди. Бу ҳақида у 8-май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70-йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашувидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти матбуот хизматидан хабар қилишларича, Ислом Каримов Москвага Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф буюрган.

И.Каримов ўз чиқишида жанггоҳларда жонини фидо қилиб, ер юзида тинчлик ва озодликни ҳимоя қилган барча инсонларнинг мислсиз жасорати, қаҳрамонлиги ва матонати хотирамизда абадий сақланиб қолишини таъкидлади.

Ислом Каримов Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида қайд этди. Ўша йиллари республикада истиқомат қилган 6,5 млн кишидан 1,5 млни фронтга кетган. Қарийб 500 минг ўзбекистонликлар жанг майдонларида ҳалок бўлди, минглаб ўзбекистонликлар бедарак йўқолди, кўплари урушдан майиб-мажруҳ бўлиб қайтди.

Шунингдек, республика раҳбари шу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида аҳоли кенг қатламлари иштирокида Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали юбилей тадбирлари ўтказилаётганини таъкидлади.

Ўзбек давлати раҳбарининг таъкидлашича, бугунда энг асосийси, ушбу даҳшатли урушдан зарур сабоқ чиқаришдан иборат. Чунки уруш бошланишига ким ёки нима сабаб бўлишидан қатъи назар, бундай урушнинг такрорланиши ёхуд янгисининг бошланиши, шубҳасиз, жаҳондаги энг сўнгги уруш бўлиши аниқ.

Эслатиб ўтамизки, “Нуроний” жамоатчилик ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирда республикада 3 минг атрофида уруш қатнашчиси ва 70 мингдан ошиқ меҳнат фронти вакиллари истиқомат қилмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: