Ўзбекистон президенти Мудофаа вазирлигидаги кадрлар тозалови ҳақида гапириб берди

Дата: 11:34, 12-01-2018.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида Мудофаа вазирлигидаги кадрлар тозалови ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мудофаа вазирининг тавсиясига биноан, вазирнинг иккита ўринбосари, Қуролли Кучлар академияси раҳбари ва Чирчиқ ҳарбий билим юрти бошлиғини лавозимидан озод қилинди. Ҳозиргача ҳарбий округ қўшин қўмондони вазифасини вақтинча бажариб келаётганлардан бири бу лавозимга тасдиқланмади”, - деб иқтибос келтиради давлат раҳбарининг сўзларидан матбуот хизмати.  

Шундан кейин қайд этилишича, қўйилган талабларга жавоб бермаётган ва қўшинлар билан фаол ишлашдан ўзини четга олган 40 га яқин ҳарбий хизматчи мудофаа вазири томонидан ишдан бўшатилган, 36 нафарининг лавозими пасайтирилган. “Бу нимадан далолат беради? Бу биринчи навбатда, соҳада ҳарбий кадрлар фаолиятини аниқ баҳолашнинг рейтинг тизими мавжуд эмаслигини, оқибатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз эканини кўрсатади”, - деб қайд этди Мирзиёев.

“Мана шу ва бошқа мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимда барча ишларни замон талаблари даражасида ташкил этиш, ҳарбий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида мен Бош штаб бошлиғи ҳамда барча ҳарбий округ қўмондонларини янгидан тайинладим”, - деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

Сурат манбаи: http://kun.uz/en/news/2017/02/16/unicef-statement-on-the-speech-of-the-president-of-the-republic-of-uzbekistan-on-crime-prevention-amongst-children-and-youth

Янгилик билан ўртоқлашиш: