Ўзбекистон президенти Наманган ҳокимини ишда йўл қўйган камчиликлари туфайли ишдан бўшатди

Дата: 14:11, 10-07-2017.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган ҳокими Баҳодир Бекхўжаевни ишдан бўшатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу лавозимда 2013 йилдан бери ишлаб келган Баҳодир Бекхўжаев ўз вазифасидан қатор соҳаларда йўл қўйган камчиликлари туфайли озод қилинган.

“Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳарнинг янги раҳбари этиб Шавкатжон Абдуразақовни тайинлади”, – деб таъкидланади шаҳар ҳокимияти хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: