Ўзбекистон президенти нефть-газ тармоғини қаттиқ танқид қилди

Дата: 11:00, 26-01-2018.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти нефть-газ тармоғини қаттиқ танқид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  Бу танқид Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январ куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда янгради.

“Захиралар ошириб борилмагани сабабли 2017 йилда табиий газ қазиш ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогнози етарли даражада бажарилмаган. Геология-қидирув жараёнидаги бурғилаш ҳажми бўйича прогноз 77 фоизга бажарилган. Агар бу ишлар тўлиқ адо этилганида захирани янада ошириш мумкин бўлар эди. Шунингдек, эксплуатацион бурғилаш ишлари прогнози 49 фоизга ва қурилиши тугатилган қудуқлар сони прогнози 53 фоизга бажарилган, холос”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Табиий газ қазиш қувватлари ҳамда тарқатиш тармоқларини модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам етарли даражада эмас. “Бунинг оқибатида газ қазиб олишдан бошлаб, уни истеъмолчига етказиб бергунча ушбу табиий бойликнинг 6 фоизи йўқотилмоқда”, - дея қайд этилади шундан кейин хабарда.

Сурат манбаи: http://minexforum.com/shavkat-mirziyoev-zapustil-stroitelstvo-na-auminza-amantajskom-zolotorudnom-mestorozhdenii/

Янгилик билан ўртоқлашиш: