Ўзбекистон Президенти номига фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан қутловлар келмоқда
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Жумладан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевлар ўз табрикларини йўллаганлар”, - дейилади хабарда.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-32453.htm