Ўзбекистон президенти Олимпиада совриндорларига унвонлар берди ва уларнинг мураббийларини тақдирлади

Дата: 17:41, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Олимпиада совриндорлари ва уларнинг тренерларини унвон ва медаллар билан тақдирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“24 августда Ўзбекистон президенти Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади”, - дейилади хабарда.

Фармонга мувофиқ, “Ўзбекистон ифтихори” унвони боксчилар Фазлиддин Ғоибназаров, Шахрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Бектемир Мелиқўзиевларга, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони боксчи Муроджон Аҳмадалиев ва Рустам Тўлаганов, дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев, эркин услубда курашчилар Магомед Ибрагимов ва Ихтиёр Наврўзовларга берилди.

Хужжатга мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони Маъруфжон Аҳмедов, Раҳматжон Рўзиохунов, Зиятдинбек Тойгонбаевларга (бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари), Эшпўлат Ҳидоятов (эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи), Зарина Израилбекова (бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи), Шуҳрат Арслоновларга (каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи) берилди.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ва дзюдочи Ришод Собировлар “Эл-юрт хурмати” ордени билан, бокс бўйича миллий термаси бош мураббийи Марат Курбанов, курашчи Елмурат Тасмурадов, Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов, Миллий олимпиа қўмитаси вице-президенти Фарҳод Турдиевлар “Мехнат шуҳрати” ордени билан тақдирланишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: