Ўзбекистон Президенти қонун лойиҳаларини тайёрлашни яхшилаш ва муассасалараро хужжатларни қисқартиришга чақирди

Дата: 17:00, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қонун лойиҳаларини тайёрларши яхшилаш ва муассасалараро хужжатларни қисқартиришга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ўтган даврда қабул қилинган 400 га яқин яхлит қонунлар ҳаётимизнинг барча соҳаларини ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда”, - деди Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида.

У айни вақтда қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга экани ҳақида сўз юритганда, бу борада ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини таъкидлади.

“Афсуски, ҳозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири етарлича сезилмаяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли пастлигича қолмоқда”, - деб таъкидлади давлат раҳбари. 

Шунингдек, Мирзиёев бу ҳолат мамлакатимиз қонунчилик тизимига фуқароларимиз, тадбиркорлар, қолаверса, чет эл инвесторларининг ишончсизлигини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади. 

“Бу борадаги ишларни ташкил этишда авваламбор қонун лойиҳаларини пухта ва ижтимоий муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга соладиган даражада ишлаб чиқиш, айниқса, идоравий ҳужжатларни кескин қисқартириш зарур, деб ҳисоблайман”, - деб қўшимча қилди у. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: