Ўзбекистон президенти Остонадаги юбилейда иштирок этади

Дата: 11:51, 05-07-2018.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан, 5-6 июлда Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташриф дастури билан икитомонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистоннинг марказида янги пойтахт қуриш ғояси президент Нурсултон Назарбоевга тегишли. У пойтахтни Олмотадан Оқмолага шаҳрига кўчириш ташаббусини 1994 йил июлда Қозоғистон парламентига тақдим этган эди.

Парламентлараро мунозаралари натижасида Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши якуний қарори қабул қилди ва 1994 йил 6 июлда пойтахтни Олмотадан кўчириш тўғрисида қарор чиқарди. Уч йил ўтгач, 1997 йил 10 декабрда пойтахтни Оқмола шаҳрига (собиқ Целиноград шаҳри) расмий ўтказиш ва давлат органларини кўчириш бўлиб ўтди.

Кейинчалик, Қозоғистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 майдаги фармонига биноан, Оқмола Остона шаҳри деб қайта номланди, шу йилнинг 10 июнида янги пойтахтнинг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди. Сўнгра, ҳукумат Қозоғистон Республикаси Парламентининг 1994 йил 6 июлдаги расмий қарорини ҳисобга олган ҳолда 2006 йил 6 июлни янги умумхалқ байрами - Қозоғистон пойтахти куни деб эълон қилди.

Остона бир қатор халқаро фахрий унвонларга эга. ЮНEСКОнинг қарори билан Остона “Тинчлик шаҳри” деб эълон қилинган (1999 йил). Бундан ташқари, 2000 йилдан бери Остона Пойтахтлар ва дунёнинг йирик шаҳарларининг халқаро ассамблеясига кирган.

Жорий йилнинг 6-июлида Остона шаҳрида собиқ ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмалари ҳудудида фаолият кўрсатадиган “Остона” халқаро молия марказининг (ОХММ) тақдимоти бўлиб ўтади.

Аслида, ОХММ ўз фаолиятини 2018 йилнинг январ ойида бошлаган. Бу ерда Лондоннинг таниқли судьялари ва адвокатлари фаолият кўрсатадиган халқаро арбитраж мавжуд. Шунингдек, бу ерда йирик минтақавий молиявий биржа ва бир қатор бошқа муҳим тузилмалар ташкил этилмоқда.

Келгусида ОХММ Ғарб ва Шарқ мамлакатларини бир-бири билан боғловчи, Марказий Осиёнинг барча давлатларининг иқтисодий ўсиши ва барқарор ижтимоий ривожланишини таъминловчи молиявий ва ахборот кўприги бўлиши керак.

Сурат манбаи: https://yandex.com/collections/card/58dfabe577f31a00860e4695/

Янгилик билан ўртоқлашиш: