Ўзбекистон президенти Қозоғистонга жўнаб кетди

Дата: 12:01, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига нафақат Ўзбекистон Президенти, балки мазкур минтақавий учрашувнинг ташаббускори сифатида ташриф буюрмоқда. Ташриф бир кунга мўлжалланган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қозоғистонда Ўзбекистон Йилини очадилар.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/politika/25993-prezident-uzbekistana-shavkat-mirzieev-otbyl-v-kazahstan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: