Ўзбекистон Президенти қозоқ миллатига мансуб бўлган кишини давлат маслаҳатчиси этиб тайинлади
Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қозоқ миллатига мансуб бўлган Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худайбергеновни давлат маслаҳатчиси этиб тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ФВВ маълумотларига кўра, давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, Худайбергенов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ўз навбатида, у олдин эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамизки, Турсинхан Худайбергенов 1951 йил 20 майда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган. Миллати – қозоқ. Олий маълумотга эга. 1974 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтини, 1982 йилда ССРИ ИИВ Академиясини тугаллаган. 1974-1999 йиллар орасида ИИВ турли лавозимларда ишлаган. 1999-2001 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2001-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назоратчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган. 2006-2010 годы йилларда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи. 2010 йил мартидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасида бўлган.
Оилали, уч ўғли ва бир қизи бор.


