Ўзбекистон президенти пойтахтнинг Сирғали туманидаги 66та етти қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди

Дата: 13:47, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Куни кеча, 10 июлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сирғали туманидаги 66та етти қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугун Сергели 6-мавзеси катта қурилиш майдончасига айланган. Бу ерда 66 та етти қаватли уй мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида ўз эгаларига топширилади. Натижада 2,5 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади” – деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Бундан ташқари, бошқа майдонлардаги 36 та кўп қаватли уйни қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

“Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва инфратузилманинг бошқа объектлари қурилиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, мамлакатида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича замонавий тизим яратилган. “Бу одамларнинг кўп йиллик орзу-истакларини рўёбга чиқарадиган муҳим йўналиш. Бу ишларни ўз вақтида бошламаганимизда шундай натижага эриша олармидик”, - деди Ш. Мирзиёев. 

2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, 2017-2020 йилларда мамлакат шаҳарларида 945 кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 кўп қаватли уй қурилиши белгиланган. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: