Ўзбекистон президенти прокурорларга тадбиркорларга “сиз” деб мурожаат қилишни топширди

Дата: 18:05, 06-06-2017.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, хусусан, прокурорларга тадбиркорларга “сиз” деб мурожаат қилишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу ҳақида 3 июнда Андижон вилоятига ташрифи доирасида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар янги иш ўринлари яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширмоқда ва мамлакат иқтисодиётининг локомотиви вазифасини бажармоқда.

“Тадбиркорни “сиз” демаган прокурорни ўз ишига нолойиқ деб ҳисоблайман. Ҳар ҳафтада вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари тадбиркорлар билан учрашиб, улар дардини тингласин”, - деди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, прокурорлар уларнинг муаммоларини ҳал қилиши зарур. Мирзиёев прокуратура кишиларни фақат жазолаши мумкин бўлган тергаш органи бўлиши керак эмас деб таъкидлади ва “тадбиркорлар билан дўстлашиш”га чақирди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: