Ўзбекистон президенти раҳбарлардан “оёғи ердан узилмаслик”ни талаб қилди

Дата: 11:49, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти раҳбарлардан “оёғи ердан узилмаслик”ни талаб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳамма жойда ўзим юрганимнинг сабаби – бошқа раҳбарлар ҳам пастда юриши, ҳаётни ўрганиши, оёғи ердан узилмай, халққа хизмат қилиши учун. Жиззахга ҳам вилоятни ривожлантириш, одамларга ҳар томонлама шароит яратиш бўйича кўпдан-кўп режалар билан келдик”, - деб иқтибос келтиради президентнинг Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашувда айтган сўзларидан давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шунингдек, бу ерда барча туманларда фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш, Фориш туманида сув омбори қуриш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, лалми ҳудудларни узумчиликка ихтисослаштириш, “Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш, томорқалардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

“Кўряпсизлар, кўп тизимларни ўзгартиряпмиз, одамларга осон бўлиши учун ҳамма чораларни кўряпмиз. Одамлар ҳам ўзи учун ҳаракат қилиши, давлат яратаётган имкониятлардан фойдаланиши керак”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Сурат манбаи: https://zamin.uz/oz/ozbekiston/20614-prezidentimiz-jizzahda-halq-bilan-muloqot-qildi-foto.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: