Ўзбекистон президенти Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 12:03, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри метросидаги портлаш натижасида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Муҳтарам Владимир Владимирович! Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди” – дейилади Ўзбекистон президенти сайтида жойлаштирилган хабарда.

“Менинг чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига менинг чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман”, - деб таъкидланади мактубда.

Эслатиб ўтамизки, душанба куни Санкт-Петербург метросида портлаш содир этилди. 11 киши ҳалок бўлди, 47 йўловчи яраланди. Санкт-Петербург шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: