Ўзбекистон президенти Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 15:10, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 26 мартида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Давлатимиз раҳбари, деб таъкидланади шундан сўнг, Россия Президенти ва барча Россия халқига содир бўлган воқеа юзасидан чин дилдан таъзия билдирди ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини, шунингдек, барча жароҳатланганларга тезда соғайиш тилагини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамизки, ТАСС маълумотларига кўра, Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо-кўнгилочар мажмуида якшанба куни содир бўлган ёнғинда 53 киши вофот этган. Яна 11 киши эса бедарак кетганлар рўйхатида.

Сурат манбаи: https://www.rbc.ua/rus/news/pozhar-kemerovo-sledkome-utochnili-chislo-1521986146.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: