Ўзбекистон президенти Россия президентига авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 16:02, 22-03-2016.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путинга авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Ростов-Дондаги “Боинг-737-800” йўловчи самолётининг ҳалокати муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассаси сайтида жойлаштирилган хабарда.

“Мазкур мактубда мамлакатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, самимий ҳамдардлик билдирди”, деб таъкидланади мактубда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: