Ўзбекистон президенти Россиядан узоқ муддатли асосда шакар етказиб берилишидан манфаатдорлигини билдирди

Дата: 17:09, 26-09-2017.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеев Россиядан узоқ муддатли асосда шакар этказиб берилишидан манфаатдорлигини билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу қизиқиш 2017 йил 25 сентябр куни ўзбек давлати раҳбарининг Тошкентда Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев билан учрашувда очиқланди.

“Вазир (Ткачев - ЎзТАГ) Россия экспортчилари Ўзбекистонга гўшт-ёғ маҳсулотлари, ғалла, шакар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади”, - дейилади РҚ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Бундан ташқари, мусъул вазирликлар ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича қатор хужжатлар тузилди, шу жумладан, Россия Шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ўртасида ҳамкорлик битими, Россия Картошка уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ва Қирғизистон Саноатчилар ҳамда тадбиркорлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама битим, шунингдек, Россия Картошка уюшмаси ва Ўзбекистоннинг “Sanray Agro Plus” МЧЖ ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уруғлик картошкасини етиштириш бўйича селекция-уруғчилик марказини ташкил этиш бўйича қўшма фаолият тўғрисида битимлар имзоланди.

Шунингдек, томонлар дон, дуккакли ва ёғ олинадиган экинлар селекцияси, ўсимликшуносликни комплекс ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватладилар. Шу мақсадда Россия Маккажўхори ва кунгабоқар уруғи ишлаб чиқарувчилар миллий уюшмаси ва “Ўзпахтаёғ” АЖ ўртасидаги қўшма ҳаракатлар келишув лойиҳаси ишлаб чиқилади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: