Ўзбекистон президенти сайловлари 2015 йил 29 мартда бўлиб ўтади – МСК
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комссияси (МСК) Ўзбекистон президенти сайловлари санасини расман эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Давлат раҳбари сайловини 2015 йил 29 мартда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шу билан боғлиқ ҳолда Марказий сайлов комссияси 2014 йил 26 декабрдан бошлаб Ўзбекистон президенти сайловлари кампанияси бошланганлигини маълум қилади”, – деб таъкидлади МСК раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов.
Шунингдек, МСК йиғилишида давлат раҳбарлари сайловини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича асосий тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.