Ўзбекистон президенти Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди

Дата: 12:09, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси мустақиллиги йўлида жон фидо қилган қарийб 170 минг одам хоки қўйилган Миллий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди”, - дейилади хабарда.  

Шундан кейин таъкидланишича, давлатимиз раҳбари ватанпарварлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди. 

Эслатиб ўтамизки, 22-25 ноябр орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: