Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Дата: 13:43, 09-07-2015.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 9-10 июлда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари кенгашининг (ШҲТ) Уфадаги (Россия) саммитида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Россия президентининг матбуот хизматидан хабар қилишларича, ШҲТ аъзо давлатлар бошлиқлари кенгашининг кун тартибида ташкилотни янада ривожлантириш, унинг халқаро саҳнадаги ролини мустаҳкамлаш, долзарб ҳудудий ва дунёвий муаммолар бўйича мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш каби масалалар бор.

Етакчилар қатор салмоқли хужжатларни, жумладан, ШҲТ 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини ҳам тасдиқлайдилар. Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТ аъзолилига қабул қилиш тартибларини бошлаш ҳақида қарор қабул қилиниши ҳам кутилмоқда. Саммит якунлари бўйича Уфа декларацияси ҳам қабул қилинади.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Россия ШҲТга раислик қилмоқда. Қатор ОАВ маълумотларига кўра, раислик эндиликда Ўзбекистонга ўтади.

ШҲТ- доимий амал қилувчи ҳукуматлараро ҳалқаро ташкилот бўлиб, унинг тузилганлиги ҳақида 2001 йил 15 июнда Шанхайда (ХХР) эълон қилинган эди. Ташкилот Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси томонидан ташкил қилинган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари кенгаши ШҲТ олий қарор қабул қилиш органи ҳисобланиб,бир йилда бир марта йиғилади.

Қатор мамлакатлар ШҲТ кузатувчи мақомига эга бўлиб, булар Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Мўғилистон, Покистон Ислом Республикасидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: