Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида покистонлик ҳамкасби билан учрашди
Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июн куни Циндао шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади”, - дейилади хабарда.
Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи ниҳоясига етди.
Давлат раҳбари, шу куннинг ўзида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари енгашининг Циндаодаги мажлисида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.
Сурат манбаи: http://www.gogetnews.info/news/page/10326/