Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарларининг норасмий мажлисида иштирок этади
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарларининг норасмий мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этади”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) – авваллари ССРИ таркибига кирган давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини тартибга солиши зарур бўлган халқаро ташкилотдир (халқаро шартнома). МДҲ давлатлар устидан назорат қилувчи таркиб бўлмай, кўнгилли асосда фаолият юритади.
Ташкилотнинг олий органи Давлат раҳбарлари кенгашининг расмий саммитидир. Унда Ҳамдўстликка аъзо барча давлатлар тақдим этилган бўлиб, ташкилот фаолияти билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилади ва ҳал қилади. Кенгаш бир йилда икки марта йиғилади.
Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон МДҲнинг расмий аъзолари саналадилар. 26 декабрда Москвада Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари йиғиладилар.
Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/articles/9708