Ўзбекистон президенти Сочида Россия президенти билан учрашув ўтказади

Дата: 13:21, 10-10-2017.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сочида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, РИА Новостининг президент ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланиб берган хабарига кўра, Россия президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги мажлиси ва Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши доирасида Молдова, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан ҳам учрашади.

Ушаковнинг сўзларига кўра, 10 октябрда Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Молдова етакчиси Игорь Додонлар билан учрашади. “Давлат раҳбарлари (Россия ва Тожикистон) бу музокараларда муҳим минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилмоқда”, - деди Ушаков.

“Путин Молдова президенти билан учрашади. Учрашувда савдо-иқтисодий масалалар, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда”, - деб аниқлаштирди у.

Ушаковнинг таъкидлашича, 11 октябрга режалаштирилган Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашувда давлат етакчилари икки мамлакат ўртасида МДҲ доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни муҳокама қиладилар. Шу жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг апрел ойида Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ҳам кўриб чиқилади. РФ етакчисиниг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув 12-октябр куни бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: