Ўзбекистон президенти спорт ташкилотларининг бирданига икки медалини олди
Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Халқаро олимпиа қўмитаси (ҲОК) ва Осиё олимпиа кенгашининг (ООК) медалларини олди. Бу ҳодиса яқинда ўзбек етакчисининг ҲОК президенти Томас Бах ва Миллий олимпиа қўмиталари ассоциацияси ва ООК президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах билан учрашувида содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент матбуот хизматидан хабар беришларича, Ислом Каримов меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистоннинг Халқаро олимпиа қўмитаси ва Осиё олимпиа кенгаши билан ҳамкорлиги изчил ривожланаётганлигини қайд этди.
Ўзбекистон президенти мукофотларни “спорт ва олимпиа ҳаракатини ривожлантиришга қўшган улкан хизматлари”, шунингдек, Ўзбекистон ва Осиёда футболни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси” учун олди.
Учрашувда ҲОҚ президенти Томас Бах тинчлик ва хотиржамлик, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, ёшларга таълим бериш масалаларига эътибор бериш спортни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда Миллий олимпиа қўмитаси 1992 йилда ташкил қилинган. Мамлакат 1993 йил сентябрда Ҳалқаро олимпиа қўмитасига аъзо бўлди. 2002 йилда мамлакатда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Мамлакатда 80 спорт федерациялари фаолият юритмоқда, 51 мингдан ошиқ спорт иншоотлари фаолият юритмоқда.