Ўзбекистон президенти суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Дата: 14:11, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унга мувофиқ, малакат Конституциясининг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111 ва 112-моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий суд тизимида ягона олий суд ҳокимияти органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

Шунингдек, янги институт – Ўзбекистон Республикаси Олий суд кенгаши жорий этилмоқда. У суд ҳамжамияти органи ҳисобланиб, Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституцион тамойилларига риоя этилишини таъминлашда кўмак кўрсатади.

Бундан ташқари, суд тизимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судлари ташкил этилмоқда. 

Қонуннинг Олий суд ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, маъмурий ҳамда иқтисодий судларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидалардан 2017 йил 1 июндан эътиборан амалга киритилади. Қолган ўзгартишлар 7 апрелдан кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: