Ўзбекистон президенти Сурхандарё вилояти ҳокимини ишдан бўшатди

Дата: 19:41, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Сурхандарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев эгаллаб турган вазифасидан бўшатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор мамлакат Конституциясининг 93 моддаси 15 бандига мувофиқ қабул қилинган. Унда давлат раҳбари ўз қарори билан туман ва шаҳар ҳокимларини улар томонидан Конституция ёки давлат қонунлари бузилган, ҳоким номига доғ туширадиган ҳаракатлар содир этилган ҳолда бўшатиши мумкинлиги айтилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: