Ўзбекистон президенти Сурхандарё вилоятига етиб келди
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аввал белгиланган вазифаларнинг ижроси билан танишиш мақсадида 19 январь куни Сурхондарё вилоятига етиб келди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Сурхондарё вилояти улкан иқтисодий имкониятлари, географик ва транспорт салоҳияти билан мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ана шу салоҳият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Замонавий корхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес изчил ривожланмоқда”, - дейилади хабарда.
Президент Сурхондарёга ташрифи давомида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши режалаштирилган.
Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/politics/20170526/5495628/Mirzieev-Rahmon-Atambaev-Uzbekistan.html