Ўзбекистон президенти Tashkent City бизнес-маркази қурилиши билан тинишди
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Tashkent City бизнес-марказининг қурилиши билан тинишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пойтахтимизнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилаётган “Tоshkent City” халқаро ишбилармонлик маркази шундай замонавий марказлардан бўлади. Лойиҳага мувофиқ, бу ерда бизнес-марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, Конгресс-холл, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ижтимоий ва бошқа объектлар барпо этилади. 6 апрель куни Шавкат Мирзиёев “Tоshkent Сity” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида барпо этилаётган замонавий иншоотлар қурилиши билан танишди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Президент, деб таъкидланади шундан кейин, лойиҳалар билан танишар экан, мазкур иншоотларни йирик халқаро тадбирлар ўтказишни кўзда тутган ҳолда энг замонавий технологиялар ва меъморлик андозалари асосида геологик, сейсмологик ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда барпо этиш бўйича топшириқлар берди.
Сурат манбаи: https://kultura.uz/view_2_r_10589.html