Ўзбекистон президенти Татаристонга ташриф буюриши мумкин
Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Татаристонга ташриф буюриши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Президентимиз сиз билан сентябрдаги учрашув, сизнинг ҳамкорликка қизиқишингиз ва ҳар қандай соҳаларда алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлигингиздан катта таассурот олган. У сиз кетганидан кейин менга телефон қилиб, “Мана бизга зарур одам! Менинг дўстим учун ҳамма шароитларни яратиб берамиз” деб айтди”, - деди Татаристон президенти Рустам Минниханов қабулида Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги минтақалараро алоқаларни йўлга қўйиш Ўзбекистон ва Россия президентлари даражасида муҳокама қилинган.
“Сизнинг (Татаристон – ЎзТАГ) делегациянгиз ушбу қарор қабул қилинганидан кейинги биз учрашган биринчи расмий делегация бўлди. Бизда қўшма лойиҳалар жуда кўп, Татаристонга ушбу ташриф доирасида жуда катта дастур ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, Президентимиз Татаристонга шахсан ташриф буюрмоқчи, лекин ташриф санасини ҳали аниқ айтишга тайёр эмасмиз”, - деди Ғ.Ибрагимов.