Ўзбекистон президенти Тошкент ИЭС буғ-газ қурилмасини ўз қўли билан ишга туширди

Дата: 15:01, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент ИЭС буғ-газ қурилмасини ўз қўли билан ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлатимиз раҳбари корхонада 370 МВтли янги буғ-газ қурилмасининг рамзий старт тугмасини босди. Корхонанинг илк энергоблоки 1963 йилда фойдаланишга топширилган. 1971 йилга келиб уларнинг сони 12 тага етган. Станциянинг умумий белгиланган қуввати 1860 мегаваттни ташкил этади. Янги буғ-газ қурилмасининг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча равишда йилига 2,6 миллиард киловатт соат электр, шунингдек, 110 минг гегакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида. 

Таъкидланишича, замонавий қурилма 1 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш учун сарф қиладиган шартли ёқилғининг миқдори 223 г/киловатт соатни ташкил қилса, амалдаги энергия блокларда бу кўрсаткич салкам икки баравар кўп. Бунинг натижасида йилига 350,9 млн кубометр табиий газ тежалади. 

“Ушбу ноёб лойиҳани амалга ошириш учун мамлакатимизда биринчи бор АҚШнинг “Женерал электрик” компаниясининг буғ-газ турбина ва генераторлари ўрнатилди. Бундан ташқари, Бельгия, Италия, Россия каби давлатлардан замонавий ускуналар келтирилди. Лойиҳани рўёбга чиқаришда маҳаллий корхоналар маҳсулотларидан ҳам кенг фойдаланилди. “Ўзкабель”, “Ўзэлектроаппарат”, “Чирчиқ трансформатор заводи” каби корхоналар шулар жумласидан. Бу эса катта миқдорда валютани тежаш ва жалб этилган инвестициялардан мақсадли фойдаланишга замин яратди. Ушбу замонавий буғ-газ қурилмасини ишлатиш ва бошқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган”, - дейилади яна хабарда.

Буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши билан кўплаб ёш мутахассислар бандлиги таъминланди. Улар хорижда ва Навоий иссиқлик электр станциясида малака оширган. 

Мирзиёевнинг фикрига кўра, тежамкор технологиялардан фойдаланиш замон талаби экани, бу каби замонавий лойиҳаларни кўпроқ жорий этиш зарурлигини қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: