Ўзбекистон президенти Тошкент вилояти таркибини қайта ташкил қилди

Дата: 17:27, 08-11-2017.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти таркибини қайта ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Давлат раҳбари томонидан 3 ноябрда имзоланган қарорга мувофиқ, пойтахт вилояти таркибида Тошкент тумани ташкил этилди. Бундан ташқари, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимиятлари ҳам ташкил қилинмоқда. Улар Тошкент вилояти ҳокимиятига бўйсунади.

Эндиликда Тошкент вилояти таркибига 7 шаҳар ва 15 туман киради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: