Ўзбекистон президенти Тошкентни намунавий шаҳарга айлантиришга чақирди
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентни намунавий шаҳарга айлантиришга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу чақириқ республика раҳбарининг пойтахт Чилонзор туманига ташрифи доирасида очиқланди.
“Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастури маълумотига кўра, Мирзиёев хусусий уй-жой эгалари ўртоқликлари тизимини такомиллаштириш, улар самарадорлигини ошириш зарурлигини айтиб ўтган. Асосий мақсад – инсонлар учун максимал қулайликлар яратишдан иборат.
“Бу ерда тўрт туман раҳбарлари бор, агар улар мутлақо янги тизим бўйича ишлашса, икки йилда кишилар кайфияти бутунлай ўзгаради. Бироқ бунинг учун биз Тошкентни яхши кўришимиз, Ватанни севишимиз зарур, Тошкент намунавий шаҳар бўлиши керак. Агар буни Чилонзондан бошласак – жуда ажойиб бўлар эди”, - деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари йўлакчалар, мартаблар, коллежлар, бюджет ва бошқа ташкилотлар ҳақида гапира туриб, улардан “маданият руҳи” келиб туриши лозимлигини таъкидлади.